Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Президенти Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини Мустақиллик куни билан табриклади

2022-08-30 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий шерикликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Германия Президенти давлатимиз раҳбари ва кўп миллатли халқимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий қутлади. Кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг натижалари алоҳида қайд этилди, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ва иқтисодий янгиланишлар қўллаб-қувватланди.

Етакчилар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш натижасида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Жорий йил бошида ўзаро товар айирбошлаш 60 фоизга ўсди. Мамлакатимиздан Германиянинг 200 дан зиёд етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўтган ойда «Knauf», «Papenburg» ва «Falk Porsche» каби таниқли корхоналарда Ўзбекистонда ўзларининг янги заводларини ишга туширди.

Шу йилнинг июль ойида Германия бизнесининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирокида ўтган Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишидан сўнг иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларида 24 та янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш бошланди.

Ўзаро манфаатли молиявий-техник ва маданий гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Юртимизда Гёте институти, Конрад Аденауэр ва Фридрих Эберт фондлари, Германиянинг бошқа ташкилотлари фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Германия Президентлари амалий ҳамкорликнинг кенгайиши, шунингдек, узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларнинг илгари сурилишини қўллаб-қувватладилар.

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться