Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

2022-09-12 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари ва ташриф доирасидаги бошқа тадбирлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқадилар, савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Учрашув якунида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

15-16 сентябрь кунлари Президент Иброҳим Раисий ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида иштирок этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться