Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Нью-Йорк шаҳрида “C5+1” шаклидаги учрашув тўғрисида

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Хитой Элчиси билан учрашув

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янь билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти табрик йўллади

23.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни миллий байрам – Саудия Арабистони Подшоҳлиги эълон қилинган кун билан табриклади.

Россия Федерацияси делегацияси ташрифи

23.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири А.Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мали Президентига табрик

23.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мали Республикаси Президенти Иброҳим Бубакар Кейтани Мустақиллик куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев байрам табриги йўллади

23.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Президенти Армен Саркисян ва Бош вазири Никол Пашинянни миллий байрам – Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Тошкент ва Анқара ўртасида “Биродарлашув алоқаларини ўрнатганлик ҳақида”ги меморандум имзоланди

18.09.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон ирригация форумида қатнашмоқда

06.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

2019 йилнинг 1–7 сентябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида III Жаҳон ирригация форуми ҳамда Халқаро ирригация ва дренаж комиссиясининг 70-Халқаро ижроия кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Сув хўжалиги вазири, Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси Ш.Хамраев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Хитойга ташрифи

04.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг келишувига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигидаги делегация ХХРга ташриф буюрди.

Хорижий давлатлар раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан байрам қутловлари келмоқда.

Ҳиндистондаги «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри Тошкентдаги диққатга сазовор жойларда бўлди

27.08.2019МаданиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳиндистондаги «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегацияси юртимизга ташриф буюрди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

23.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида “қулатув" жанги бўйича “WEF PROFFIGHT” турнирида содир бўлган воқеага юзасидан интернет маконида пайдо бўлган видеолавҳалар ва изоҳларга эътибор қаратдик.

Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

22.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейлни қабул қилди.

Маданий мерос ҳафталиги: Нима? Қаерда? Қачон?

22.08.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21 август куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзусидаги мерос ҳафталиги (22 – 27 август) олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.   

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари "Рамзан Қодиров" масжиди очилишида қатнашади

22.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам масжиднинг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди. Ўзбекистон делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилган.

Халқ дипломатияси халқларни бирлаштиришда муҳим жиҳат

21.08.2019ШҲТМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида кенг жамоатчилик, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Туркманистон Президенти билан учрашув

17.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 16 август куни вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуаҳамедов томонидан қабул қилинди.

Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

15.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки делегациясини қабул қилди

13.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.