Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2019-09-24 | Сиёсат
2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янь билан учрашди.
Бўлиб ўтган суҳбатда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришнинг ва унда Хитой делегацияси иштирок этишининг амалий жиҳатлари кориб чиқилди.
Учрашувда Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцяннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи дастури ва бўлажак Ўзбекистон-Хитой музокаралари кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги