Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистондаги «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри Тошкентдаги диққатга сазовор жойларда бўлди
2019-08-27 | Маданият
Ҳиндистондаги «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегацияси юртимизга ташриф буюрди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Анил Кумар Шастри ҳинд халқининг давлат арбоби Лаъл Баҳодир Шастрининг ўғлидир. У раҳбарлик қилаётгн жамият эса таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари, олимлар, журналистларни жамлага бўлиб, ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.
Ташриф доирасида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Сантош Жа, «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри ва делегациянинг бошқа аъзолари Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Лаъл Баҳодир Шастри монументи пойига гулчамбарлар қўйишди.
Шундан сўнг делегация аъзолари пойтахтимизнинг бир қатор тарихий ва диққатга сазовор масканларида бўлишди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги