Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида
2019-08-23 | Сиёсат
2019 йилнинг 18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида “қулатув" жанги бўйича “WEF PROFFIGHT” турнирида содир бўлган воқеага юзасидан интернет маконида пайдо бўлган видеолавҳалар ва изоҳларга эътибор қаратдик.
Мазкур масала бўйича 2019 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Ишнинг барча жиҳатларни биргаликда ўрганиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги