Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари "Рамзан Қодиров" масжиди очилишида қатнашади
2019-08-22 | Жамият
22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам масжиднинг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди. Ўзбекистон делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилган.
Ушбу нуфузли маросимда давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, таниқли ислом уламолари, соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этади. Шунингдек, масжиднинг очилиш маросимида турли йўналишлардаги диний-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумки бўлишича, мазкур улуғвор масжид меъморчилик анъаналарини безавол сақлаб келаётган маҳоратли ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда қурилган.
Мазкур халқаро тадбир жараёнларини сайтимиз орқали ёритиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 16 октябрь куни Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров мамлакатимизга қилган сафари мобайнида Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрган эди.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси