Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

“Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув

08.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида “Толибон” ҳаракатининг Доҳа шаҳридаги сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд бошчилигидаги Ҳаракат вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Наманган шаҳрида ТИВнинг йиғилиши бўлиб ўтди

08.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Наманган вилояти ҳокимиятида мазкур ҳудудда хорижий шериклар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёнига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

02.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Беларуснинг етакчи инновацион компанияларини Ўзбекистонга таклиф қилди

01.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазири Сергей Румас ҳамроҳлигида "Беларусь" юқори технологиялар парки фаолияти билан танишди.

Президентлар Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди

01.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳамроҳлигида Минскда ташкил этилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Музокаралар натижалари битимларда ўз ифодасини топди

01.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Александр Лукашенко: Мамлакатларимиз ҳудудларини чамбарчас боғлаш борасидаги ташаббусингиз ушбу ташрифнинг ўзига хос жиҳатидир

01.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни эрталаб Минск шаҳридаги Мустақиллик саройига келди.

ЭЪЛОН

30.07.2019СиёсатМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

31 июль куни соат 11:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутасаддилари ва журналистлар иштирокида матбуот-брифинг бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Президенти Беларусга ташриф буюради

29.07.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Брест ўлкаси Бухоро ва Сирдарё вилоятлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятида

29.07.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Минск шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон – Беларусь I ҳудудлараро форуми доирасида Брест вилояти вакиллари Бухоро ва Сирдарё вилоятлари мутасаддилари билан ҳамкорликка доир битим имзолашга эришиш ниятида.

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди

29.07.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Икки давлат ўртасида ўзаро савдо сотиқ, товар айирбошлаш, транспорт алоқалари, айниқса, темир йўл транспортидан кенг фойдаланиш, юк ва йўловчи ташишда мижозларга қулайликлар яратиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик кун сайин ривожланмоқда.

Минскда икки томонлама ҳамкорликка доир қатор тадбирлар ўтади

29.07.2019СиёсатМанба: ЎзА

Бугун Минск шаҳрида: Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форуми, Ўзбекистон маданияти кунлари, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлайди.

Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

29.07.2019Сиёсат

2019 йилнинг 22-28 июль кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тунис халқига ҳамдардлик

26.07.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Кореянинг Эксимбанки томонидан Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмаси учун янги концепция тақдим этилди

26.07.2019ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Интеграциялашган жамоат транспорти стратегиясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” мавзуси муҳокама этилди.