Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси делегацияси ташрифи

2019-09-23 | Сиёсат

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири А.Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки мамлакат раҳбарларининг давлат ташрифлари, олий даражадаги бошқа учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, уларни белгиланган муддатларда ва тўлақонли бажариш бўйича амалга оширилаётган зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил бошида Россия Федерациясига амалга оширилажак ташрифига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ҳужжатлар, жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.
 
Шу билан бирга, учрашув чоғида энг муҳим соҳалар, хусусан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилди.
 
Томонлар ўзаро манфаатдорлик ва ишонч тамойилларига асосланган муносабатларнинг юксак даражаси, шунингдек, уни янада кенгайтириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди.

Манба: ЎзА

Поделиться