Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Танзила Нарбаева Арманистон Президенти Армен Саркисян билан учрашди

2019-10-25 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Японияга расмий ташрифи доирасида қатор мамлакатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Арманистон Президенти Армен Саркисян билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Армен Саркисян давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги улкан ютуқлар ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора юксалиб бораётганини таъкидлади.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни, шу жумладан парламент ва ҳукумат  тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться