Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисида

2019-10-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикаси ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма Коммюникени имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ботир Асадов ва Гренаданинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Фирер имзолади.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси ва Гренада икки мамлакат ўртасида ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, БМТ Низоми тамойиллари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа амал қилган ҳолда 1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси, 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ ва БМТ Низомида белгиланган тамойиллар асосида дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилганлари қайд этилади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат элчилари томонидан Ўзбекистон ва Гренада ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда, жумладан халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться