Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бразилия Элчиси билан учрашув

2019-10-21 | Сиёсат

2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бразилия Федератив Республикисининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Товар да Силва Нунесни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Вазир Элчисининг Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятли фаолият тилади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида икки томонлама шаклда ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар турли соҳаларда, жумладан мунтазам вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни амалиётни тиклаш, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш, ўзаро товар ва хизматлар етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш орқали ўзаро мулоқотни фаоллаштириш тарафдори эканликларини таъкидладилар.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться