Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги Зеландия Элчиси билан учрашув

2019-10-17 | Сиёсат

2019 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Янги Зеландиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Ҳилл билан учрашди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон - Янги Зеландия муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатдан юқори даражага кўтариш учун янги йўналишларни биргаликда излашга икки томон ҳам тайёрлиги тасдиқланди.

Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш умумий кун тартибининг муҳим вазифаси ҳисобланиши таъкидланди.

Савдо айланмаси ҳажмларини ошириш, қишлоқ хўжалиги, муқобил электроенергетика, туризм, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва илмий тадқиқотлар соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш механизмларининг амалий жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.

Суҳбатда халқаро ташкилот ва тузилмалар, жумладан БМТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди

Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Элчига мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Иэн Александр Ҳилл ўз навбатида Ўзбекистондаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қуватлангани учун миннатдорчилик изҳор этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться