Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар юқори баҳоланмоқда
2019-10-22 | Сиёсат
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Японияга ташрифи доирасида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси Ичиро Кавабата билан учрашди.
Учрашувда парламент фаолияти такомиллаштирилиши, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назорати кучайиб бориши, қонун ижодкорлиги иши тобора яхшиланиб бораётгани ҳақида қисқача ахборот берилди.
И.Кавабата таъкидлаганидек, Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар диққат билан кузатилмоқда ва юқори баҳоланмоқда. Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар икки томонлама Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада фаоллаштириш учун янги кенг имкониятлар очиб беради.
Бунда икки мамлакат халқлари қадриятлари ва анъаналари, менталитети, турмуш тарзи ўхшашлиги, меҳнатсеварлиги ҳамда меҳмондўстлиги мамлакатларни яқинлаштирувчи муҳим омил ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистон япониялик туристларни тобора кўпроқ жалб қилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати