Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ

Women GAP in Tech давра суҳбатида хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш, қўллаб қувватлаш ва уларга давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

07.07.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Дигитал Леадершип Форуми доирасида «Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жаҳон тажрибаси» мавзусида Women GAP in Tech давра суҳбати (Round table) ташкил этилди.

Тошкентда Digital Leadership форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкентда Digital Leadership форумининг очилиш маросими ўтказилди.

Рақамлаштириш вазири Латвия Республикасининг собиқ президенти билан учрашув ўтказди

06.07.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

7 июль куни 20 дан ортиқ халқаро экспертлар иштирокида GovTech, EdTech, IT&BPO Outsourcing, Venture каби мавзуларда сессиялар ўтказилиши режалаштирилаётган глобал Digital Leadership Forum (Рақамли етакчилик форуми) бўлиб ўтади. Форумда дунёнинг 300 дан ортиқ компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Давлат хизматларини аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай қилиш ҳамда давлат ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди

14.06.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ–357-сон қарори ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг рақамлаштириш соҳасидаги фаолияти натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши ўтказилди.

АҚШ компанияси EPAM Systems раҳбари Аркадий Добкин билан маҳаллий кадрларни дунё бозори талаблари асосида тайёрлаш ҳамда Ўзбекистондаги бўлинмаси фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

13.06.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

12 июнь куни Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов ва «EPAM Systems» компанияси асосчиси, президенти ва директорлар кенгаши раиси Аркадий Добкин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбиркорликка оид барча талабларнинг электрон реестри юритилади

13.06.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг аниқ мақсад ва чегараларини белгилаш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш – бизнес ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.

Ёшлар ойлиги доирасида «Job Fest» – IT соҳасидаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

09.06.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги IT-Park ҳудудида жойлашган Рақамли технологиялар вазирлиги биносида ёшлар ойлиги доирасида «Job Fest» – IT соҳасидаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка эртага ҳам давом этади.

Халқаро олимпиада совриндорлари билан учрашув ташкил этилди

27.05.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Туркманистонда бўлиб ўтган Очиқ математика олимпиадасида математика ва информатика йўналишида иштирок этган Тошкент ахборот технологиялари университетининг Киберхавфсизлик факультети талабалари Асадбек Синдаров 2-ўринни, Ихтиёр Тешабоев, Жавохир Исроилов ҳамда Музаффар Сахидинов 3-ўринни эгаллашди.

Вазир IT Парк Наманган вилояти филиали қурилиш лойиҳаси ва IT School фаолияти билан танишди

23.05.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Наманган вилоятига ташриф доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов IT Парк Наманган вилояти филиали қурилиш лойиҳаси ва IT School фаолияти билан яқиндан танишди.

Депутатлар Ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси юзасидан тақдим этган ҳисоботини маъқулладилар

12.05.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2023 йил 11 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил биринчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи кенг муҳокама қилинди.

TIIF-2023 да мутахассислар IoT ва унинг иқтисодиётга ижобий таъсири ҳақида сўз юритди

28.04.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

28 апрель куни йирик тадбир — Тошкент халқаро инвестиция форумининг иккинчи куни бўлиб ўтди, унда бизнес ва инвестиция соҳасидаги долзарб мавзулар кўтарилди.

Рақамли технологиялар вазири Озарбайжон Республикаси делегациясини қабул қилди

04.04.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 4 апрель куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Озарбайжон Республикаси Аудиовизуал воситалар Кенгаши раиси Исмет Саттаров бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди. 

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан 2022 йилда олиб борилган ишлар таҳлили юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

29.03.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан 2022 йилда олиб борилган ишлар таҳлили юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Рақамли технологиялар вазири «Huawei» компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти билан учрашув ўтказди

16.03.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

15 март куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда «Huawei» компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Яо Сзян ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

IT Park резиденти Али Дизайн академиясида графика дизайн соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш бўйича таклифлар берилди

02.02.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Фарғона шаҳрида жойлашган ИТ Парк резиденти Али Дизайн академиясига ҳам ташриф буюрди.

Рақамли технологиялар вазири ТАТУ Фарғона филиалида қурилаётган талабалар турар жойи билан танишди ҳамда олиб борилаётган ишларнинг сифатли бажарилиши бўйича топшириқлар берди

02.02.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялари вазири Шерзод Шерматов Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида стартапларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

23.01.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Park директори Фарҳод Ибрагимов бошчилигидаги IT Park вакиллари Сингапур ҳукумати Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Enterprise SG» давлат ташкилоти офисига ташриф буюрди. Ушбу ташкилот 2018 йилдан буён кичик ва ўрта корхоналар ривожини қўллаб-қувватлаш, имкониятлар яратиш ва инновацияларни рағбатлантириш учун масъулдир.

ТшИУда «DAI Global LLC» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

20.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

20 январь куни «DAI Global LLC» вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, ўқув биноси ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ходимларнинг давомати ва иш вақти ҳисоби табели электрон шаклда қайд этиб борилади

19.01.2023ТехнологияларМанба: ЎзА

Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга тушди.

“E-qaror” тизимида илк буйруқ Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинди

17.01.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жамоатчиликка маълумки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари қабул қилиб келинмоқда. Бугунги кунда ушбу тизим жамоатчилик назорати учун самарали механизмлардан бирига айланди.