Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро олимпиада совриндорлари билан учрашув ташкил этилди

2023-05-27 | Технологиялар

Туркманистонда бўлиб ўтган Очиқ математика олимпиадасида математика ва информатика йўналишида иштирок этган Тошкент ахборот технологиялари университетининг Киберхавфсизлик факультети талабалари Асадбек Синдаров 2-ўринни, Ихтиёр Тешабоев, Жавохир Исроилов ҳамда Музаффар Сахидинов 3-ўринни эгаллашди.

Шу муносабат билан бугун, 27 май куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ушбу Очиқ математика олимпиадасида иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой эгаллаган талабалар билан учрашди. 

Вазир ушбу халқаро олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳамда совриндорлар қаторидан жой олган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни табриклади ва келгусидаги ўқиш ва ишларига муваффақият тилади. 

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон таълим вазирлиги Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университетида 2023 йилнинг 23-28 апрель кунлари ташкил этилган Очиқ математика олимпиадаси (OMOUS-2023)да республикамиздан жами 41 нафар талаба иштирок этди. 

Мазкур халқаро олимпиадада 15 дан ортиқ давлатнинг (Россия, Саудия Арабистони, Эрон, Мексика, Германия, Венгрия, Ўзбекистон ва Озарбайжон ва бошқалар) олий таълим муассасаларидан талабалар қатнашди.

Учрашув якунида ахборот технологиялари соҳасидаги бу каби халқаро танловлар ва бошқа олимпиадалар рўйхатини шакллантириб, уларга тайёргарлик кўриш ва ғолиблар ҳамда устозларини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться