Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир IT Парк Наманган вилояти филиали қурилиш лойиҳаси ва IT School фаолияти билан танишди

2023-05-23 | Технологиялар

Наманган вилоятига ташриф доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов IT Парк Наманган вилояти филиали қурилиш лойиҳаси ва IT School фаолияти билан яқиндан танишди.

Танишув жараёнида филиалда ишларни тизимли амалга ошириш, вилоятда IT экспорт ҳажмини йўлга қўйиш, ёшларга муносиб иш ўринлари яратиш, шунингдек, BPO ва KPO хизматлар йўналишида марказлар фаолиятини ҳам ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, IT School фаолияти билан танишилиб, ёшлар билан суҳбат қурилди. Суҳбат давомида ёшлар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар ўрганиб чиқилиб, ёшларнинг таклифлари тингланди.

Маълумот учун, ушбу марказда ҳозирги кунда 10 хил йўналишда умумий ҳисобда 170 нафар ўғил-қиз ва 45 нафар имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар таҳсил олиб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться