Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматларини аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай қилиш ҳамда давлат ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди

2023-06-14 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ–357-сон қарори ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг рақамлаштириш соҳасидаги фаолияти натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши ўтказилди.

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси раиси ўринбосари – Рақамли технологиялар вазири Ш.Х.Шерматов Давлат Раҳбарининг ушбу қарори ижросини таъминлаш ҳолати, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда устувор вазифаларни белгилаб олиш зарурлигини, бугунги кунда Президент томонидан рақамлаштириш масаласиига катта эътибор қаратилаётгани, ўтган йилнинг ўзида мазкур масала юзасидан 4 маротаба йиғилиш ўтказилгани, рақамли технологиялар соҳасини янада ривожлантиришга доир Фармон (ПФ–76) ва қарор (ПҚ–162) имзолангани, мазкур ҳужжатларга асосан вазирлик ва идоралар олдига бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан, B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган АКТ соҳасида талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IТ-сертификатларни олиш харажатлари 100 фоиз қисмини қоплаб берилиши, ушбу халқаро сертификатга эга давлат хизматчиларига лавозим маошига 20 фоиз миқдорда устама тўланиши давлат бошқарувида рақамлаштириш лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида рақамлаштиришга масъул ўринбосарлар ва ходимларни амалдаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича «ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида ўқитиш йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали аҳоли (G2C) ва тадбиркорларга (G2B) рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси деб белгиланлиги, давлат бошқарувида (G2G) қоғозсиз иш юритишга ўтишни «edo.ijro.uz» модули жорий этиш орқали босқима-босқич ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари ҳамда ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар тўлиқ ўтказилиши белгилаб қўйилгани алоҳида қайд этилди.

Давлат органлари томонидан тақдим этиладиган давлат хизматлари реестридаги 773 та давлат хизматидан 341 таси электрон шаклда эканлиги ва қолганларини ҳам электрон шаклга муддатларида ўтказилиши муҳокама қилинди.

Ушбу қарор билан белгилаб берилган лойиҳаларни кечикиш билан бажарилаётган ҳолатлари ҳам мавжудлиги таъкидланди.  

Бундан ташқари, амалиётда рақамлаштириш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги натижасида «ҳужжатдан-ҳужжатга улоқтириш»га ҳам уринишлар ҳам кузтилаётгани таъкидланди.

Юқоридаги каби ҳолатларнинг олди олинмас экан аҳолининг оғирини енгил қилиш, аҳоли ва давлат органларининг харажатларини ва вақтини тежаш, осон ва қулай бўлган электрон хизматларни жорий қилиш каби мақсадларимизга эришиш қийинлигига алоҳида эътибор қаратилди.  

Рақамлаштириш лойиҳаларини самарали амалга ошириш ҳамда масъул вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш учун «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «лойиҳа офислари» фаолияти йўлга қўйилаётгани айтилди.

Давлат органларида фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, муаммоларнинг аксарияти ташкилотда рақамлаштириш бўйича малакали раҳбар ва кадрларнинг етишмаслиги билан узвий боғлиқлиги, танқид остига олинди.

Бундан ташқари, республика ижро этувчи ҳокимият органларида, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашнинг янги тартиби, аҳолига ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларини узлуксиз тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг мавжуд маълумотлар базаларини тўлиқлиги ва долзарблиги, 2022-2023 йилларда рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар, Соғлиқни сақлаш ва Сув хўжалиги вазирликлари рақамлаштириш йўналишида лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш, рақамлаштириш йўналишида ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосарлари фаолиятини йўлга қўйиш каби масалаларда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться