Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар ойлиги доирасида «Job Fest» – IT соҳасидаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

2023-06-09 | Технологиялар

Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги IT-Park ҳудудида жойлашган Рақамли технологиялар вазирлиги биносида ёшлар ойлиги доирасида «Job Fest» – IT соҳасидаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка эртага ҳам давом этади.

Ушбу ярмаркада 50 дан ортиқ йирик IT компаниялари томонидан бўш иш ўринлари, замонавий кадрларга малака талаблари ҳамда компаниялар бўйича маълумотлар тақдим қилинади. Меҳнат ярмаркасига Олий таълим муассасалари талабалари, мактаб битирувчилари ва иш топиш истагидаги ёшлар таклиф этилган.

Шунингдек тадбирда, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, ёшлар ойлиги доирасида ушбу ярмаркаларни ташкил этишган мақсад ва вазифалари, ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларни IT бўйича таълим олишига кенг имкониятлар яратиб бераётганини алоҳида таъкидлади.

Тадбир доирасида Эдуфест фестивали ҳам бўлиб ўтди. Унда IT соҳасида ўқитадиган таълим муассасалари, нуфузли ўқув марказлари ва IT Паркнинг таълим резидентлари иштирок этишди.

Фарзандини IT соҳасида ўқитмоқчи бўлган ота-оналар, келажакда IT соҳасида мутахассис бўлиш истагидаги ёшлар учун бу ажойиб имконият.

Бундан ташқари тадбирнинг иккинчи кунида Стартуп Баттле танлови бўлиб ўтади. Унда шахсий стартап лойиҳаларига эга ёшлар ўртасида мусобоқа ташкил қилинади. Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади.

Ёшларга янги имкониятлар ва келажакдаги мақсадларга эришишларида мотивация бериш учун таниқли соҳа мутахассислари томонидан «Муваффақиятли IT касб калити» мавзусида конференцияда семинарлар ташкил қилинади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 22 февраль куни тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларни IT га ўқитиш, шунингдек, IT соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда замонавий касбларни эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиш вазифаси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться