Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТшИУда «DAI Global LLC» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2023-01-20 | Иқтисодиёт
20 январь куни «DAI Global LLC» вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, ўқув биноси ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов меҳмонлар учун Университет билан таништирув тақдимотини ўтказди.
Учрашув давомида томонлар кичик ва ўрта корхоналарни мустаҳкамлаш ва бизнес, IT соҳаси, «яшил» иқтисодиёт, туризм, тўқимачилик саноати учун қулай муҳит яратиш орқали Ўзбекистоннинг бозор тизимларини ўзгартириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Шуни маълум қиламизки, «DAI Global LLC» (DAI) Американинг глобал ривожланиш консалтинг компанияси ҳисобланиб, 150 та ривожланаётган мамлакатларда фаолият юритади, ҳамда иқтисодий ўсиш учун комплекс ечимларни тақдим этиб келмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги