Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Women GAP in Tech давра суҳбатида хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш, қўллаб қувватлаш ва уларга давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2023-07-07 | Технологиялар

Тошкент шаҳрида Дигитал Леадершип Форуми доирасида «Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жаҳон тажрибаси» мавзусида Women GAP in Tech давра суҳбати (Round table) ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, «MasterCard» корпорацияси МДҲ мамлакатлари бўйича маслаҳатчилар кенгаши раҳбари (АҚШ) Эсин Унал Йилмаз, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Хиллел, «EXADEL (АҚШ) ин Ташкент» директори Юлия Яковлева, БМТ нинг Ўзбекистондаги мамлакат дастури менежери Cэрен Гувен Гурес, АмЧам Ўзбекистоннинг ижрочи директори Татяна Бистрюшкина шунингдек, онлайн равишда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазирининг маслаҳатчиси Ассем Нургалиева иштирок этди.

Кун тартибида хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш ва хотин-қизлар учун давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва имкониятлар бўйича илғор хорижий тажрибалар муҳокама қилинди. 

Давра суҳбати давомида чет давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар фикрлари тингланди ва IT соҳасида аксарият ҳолларда аёл-қизлар дуч келадиган муаммолар муҳокама қилиниб, унинг ечими борасида бир қатор таклифлар ўрганиб чиқилди.

Шу билан бирга, Women GAP in Tech давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда IT-соҳасига хотин-қизларни жалб қилишда амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Исроил каби давлатлар тажрибаси, гендер тенгликни таъминлаш масалалари борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгуси режалар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться