Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

TIIF-2023 да мутахассислар IoT ва унинг иқтисодиётга ижобий таъсири ҳақида сўз юритди

2023-04-28 | Технологиялар

28 апрель куни йирик тадбир — Тошкент халқаро инвестиция форумининг иккинчи куни бўлиб ўтди, унда бизнес ва инвестиция соҳасидаги долзарб мавзулар кўтарилди.

«Industrial Internet of Things – иқтисодий ўсиш омили» давра суҳбатида таъкидланганидек, замонавий дунёда IoT (Industrial Internet of Things) саноат ва технологияни ўзида мужассамлаштирган соҳа ҳисобланади. У реал вақт режимида машиналар, ускуналар ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни тўплаш имконини беради. Улар ускунанинг ишлашини оптималлаштириш ва яхшилаш, шунингдек ресурсларни тежаш учун ишлатилади. 

 IoT иқтисодий ўсишнинг асосий омилидир. Бундан ташқари, у инновацион маҳсулот ва хизматларни яратиш учун янги имкониятлар очади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Future Tech IOT — AI — Cybersecurity, Bond Communications компанияси директори Митчелл Мобаед, «Sergek» асосчиси Ассет Ахметов, ва бошқа Mitsubishi корпорацияси вице-президенти Ясунори Сакамото, Digitex компаниясининг стратегик ҳамкорлик бўйича вице-президенти Леонид Билетский, BIKAL бош директори Раж Сандху, Huawei симсиз технологиялар бўйича эксперт Шуҳрат Мирзаев, KPMG Technology Consulting Group директорининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича ўринбосари Даврон Абдумўминовлар қатнашди. IDC вице-президенти Андрей Беклемишев модератор сифатида ишлади.

Маърузачилар саноат буюмлари интернетини ривожлантиришнинг асосий иқтисодий фойдалари, уни ривожлантиришнинг меҳнат унумдорлигига, таннархини пасайтиришга ва ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини муҳокама қилди. 

Бундан ташқари, IOTни ривожлантириш учун энг катта салоҳиятга эга бўлган иқтисодиёт тармоқлари ҳақида сўз юритилди.

Биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди. У ўз сўзини Ўзбекистон аҳолисининг бир неча йил олдинги ва ҳозирги тезлигини таққослашдан бошлади:

«Беш-олти йил аввал интернет жуда қиммат эди, юқори тезликдаги интернет бойларнинг имтиёзи эди. Лекин биз уни ҳамма учун очиқ қилдик», — дейди Шерматов. 

У келажакдаги режалари ҳақида ҳам гапирар экан, мамлакатнинг бориш қийин бўлган ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича янги лойиҳаларга сармоя киритиш кераклигини таъкидлади. 

Республикада 5G Интернет ҳали ривожланиш босқичида ва фақат Самарқанд ҳам Тошкентда мавжуд. Аммо яқин келажакда уни мамлакат бўйлаб ривожлантириш режалаштирилган.

Future Tech IOT — AI — Cybersecurity, Bond Communications директори Митчелл Мобаед Ўзбекистонда ишлаганлик ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди: 

«Бу ерда катта имкониятлар мавжуд. Биз бир неча йиллардан буён Ўзбекистон сармоя соҳасидаги шерикликни қандай мустаҳкамлаб бораётганини кузатмоқдамиз. Ушбу ҳудудда ишлаётганимиздан, янги технологияларни ишлаб чиқишимиз ва уларни амалиётга татбиқ этишимиз, ушбу ҳудуднинг салоҳиятини максимал даражада оширишимиздан жуда хурсандмиз», — дейди у. 

KPMGнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги технологиялар бўйича маслаҳат гуруҳи директори ўринбосари Даврон Абдумўминов Ўзбекистон иқтисодиёти ИОТни жорий этишга тайёрлигини таъкидлади. Бироқ, бунинг учун юқори малакали мутахассислар керак, чунки ИОТ маълумотлар тўплами бўлиб, тажриба талаб қилади.

«Sergek» жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги интеллектуал тизими асосчиси Ассет Ахметов Ўзбекистондаги фаолиятидан кўзланган мақсадларга тўхталиб ўтди.

«Бу ерда ишчи лойиҳамиз бор. У кичик, лекин у аллақачон мавжуд ва ишлайди. Тошкент шаҳрининг ўзи биз учун жуда муҳим ва маҳсулотимиз бунга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бизнинг мақсадимиз хавфсизлик. Биз уни юқори даражага олиб чиқишимиз мумкин. Бутун дунё учун тенденция шундаки, шаҳарлар ақлли бўлиши керак. Ишончим комилки, биз Ўзбекистонда ўз бизнесимизни ривожлантира оламиз», — дейди Ахметов. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться