Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Рақамлаштириш вазири Латвия Республикасининг собиқ президенти билан учрашув ўтказди

2023-07-06 | Технологиялар

7 июль куни 20 дан ортиқ халқаро экспертлар иштирокида GovTech, EdTech, IT&BPO Outsourcing, Venture каби мавзуларда сессиялар ўтказилиши режалаштирилаётган глобал Digital Leadership Forum (Рақамли етакчилик форуми) бўлиб ўтади. Форумда дунёнинг 300 дан ортиқ компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Ушбу форум доирасида бугун, 6 июль куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Латвия Республикасининг собиқ президенти Раймондс Веёнис ҳамда Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рейнис Трокша билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда дастлаб Digital Leadership Forum ҳақида меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди. 

Шунингдек, Ўзбекистонда рақамлаштириш, IT соҳасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий IT -компаниялар ва резидентлар учун барча шароит яратилгани айтиб ўтилди. 

Учрашувда меҳмонлар Digital Leadership каби форумлар Ўзбекистон IT саноатини янада ривожлантириши, хорижий етакчи компанияларнинг эътиборига тушиши учун муҳим қадам бўлишини таъкидлашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться