Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ICBA билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

10.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2019 йилда мамлакатда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма фаолиятни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди. Вазир Жамшид Ходжаев ва ICBA бош директори Исмахане Елоуфаи ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

Экинларни тозаланган оқова сув билан суғоришнинг тупроқ таркибига таъсири ўрганилмоқда

09.07.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти олим ва тадқиқотчилари томонидан «Оқова сувларни тозалаш иншоотларидан чиққан сув билан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ экологик-мелиоратив ҳолатининг ўзгаришини ўрганиш» мавзусида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси делегацияси билан учрашув

08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қўшни республикаларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан доимий ҳамкорликда ишлаб, сув хўжалиги соҳасидаги муносабатларда юзага келаётган масалаларнинг ечимини биргаликда топиш учун мунтазам равишда учрашувлар, мулоқотлар уюштириб келади. Навбатдаги ана шундай учрашув жорий йилнинг 2–3 июль кунлари, Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги журналистлар ўртасида танлов эълон қилади

08.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигининг юксак ютуқларини оммалаштириш, журналистларнинг қишлоқ аёллари мавзусини мунтазам ёритиб боришларини рағбатлантириш ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларининг қишлоқ хўжалигида журналистик позицияларини кенг намоён этишларини таъминлаш мақсадида танлов эълон қилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташувларини амалга оширишда фаоллик кўрсатмоқда

08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатувчиларга, экспортёр, деҳқон ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Компания таркибидаги "ЙўлРефТранс" аксиядорлик жамиятига тегишли совутгичли рефрижератор вагонларда юк ташиш хажми ўтган 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2020 йилнинг олти ойи давомида 2,5 баробарга ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мақсадида халқаро стандартларни соҳага кенг жорий этишга эътибор берилмоқда

07.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жаҳон мамлакатлари тан олган халқаро стандартларни қабул қилишга эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Халқаро зайтун кенгаши йиғилишида иштирок этди

02.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Халқаро зайтун кенгаши (ХЗК)нинг видеоконференция шаклидаги 111-сессия ишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлиги таъминланмоқда

02.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан республика бўйича жами 164 та (шундан 155 таси Global G.A.P., 9 та Organic) экспортёр корхоналарга "Global G.A.P." ва "Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича режа ишлаб чиқилди.

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

02.07.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бораверади

01.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида юртимизда фаолият юритиб келаётган KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази маркази раҳбари доктор Ан Хе Сунгнинг мамлакатимиздаги фаолияти якунига етганлиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фарғонага Украинадан 33 бош наслли қорамол олиб келинди

30.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фарғона вилояти Фарғона туманидаги қорамолчиликка ихтисослашган “Волида” чорвачилик мажмуаси 3000 бош қорамол боқишга мўлжалланган.

Бахмал тумани картошкачилик марказига айланмоқда

29.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 650 гектар майдонда эртаги картошка етиштирилди. Айни пайтда ғалла ҳосили йиғиштириб олинган 300 гектар майдонга кечки картошка экилаётир.

Қишлоқ хўжалиги техникалари қачондан бошлаб мажбурий тартибда синовдан ўтказилади?

29.06.2020ТехнологияларМанба: ЎзА

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинганидан хабарингиз бор.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

28.06.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Сердаромад ва ижтимоий аҳамиятли тармоқ истиқболлари белгиланди

26.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини етиштириш корхонаси - “DB Group Eco” фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон май ойида 190 тоннадан кўп тарвуз экспорт қилди

25.06.2020ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121,1 минг AҚШ долларига тенг бўлган 190,5 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

Хоразм вилояти республикада биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини бажарди

23.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режаси 84,4 минг тоннани ташкил этиб, амалда 104 фоиздан ошириб бажарилди.

Нуробод тумани ғалла топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди

17.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Нуробод тумани ғаллакорлари Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди.

Эндиги мақсад тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

17.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Фарғона вилояти пиллакорлари 1 минг 969 тоннадан зиёд “кумуш тола” тайёрлаш шартнома режасини бажарди.

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади

16.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.