Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғонага Украинадан 33 бош наслли қорамол олиб келинди
2020-06-30 | Иқтисодиёт
Фарғона вилояти Фарғона туманидаги қорамолчиликка ихтисослашган “Волида” чорвачилик мажмуаси 3000 бош қорамол боқишга мўлжалланган.
Айни пайтда бу ерда 680 бош наслли қорамол парваришланмоқда.
Хўжалик чорвачиликни ривожлантириш давлат дастурига киритилган бўлиб, жорий йилда хориждан 262 бош наслли қорамол олиб келишга шартнома тузилган.
Яқинда банк кредитлари эвазига Украина давлатидан 33 бош наслли қорамол олиб келинди.
Шунингдек, Эстониядан 165 бош, Германиядан 64 бош мол олиб келиш учун қиймати 151 минг 800 евро бўлган шартномалар тузилди.
Фермада қўшимча 30 янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Сигирлардан соғиб олинган сут шу ернинг ўзида қайта ишланиб, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун мамлакатимиз бозорларида сотилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси