Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилояти республикада биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини бажарди

2020-06-23 | Иқтисодиёт

Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режаси 84,4 минг тоннани ташкил этиб, амалда 104 фоиздан ошириб бажарилди.

Хусусан, Урганч, Хозарасп туманлари 108-109 фоиз, Хонқа, Гурлан, Қўшкўпир, Хива, Боғот туманлари 103-106 фоиз ва Янгибозор, Шовот, Тупроққалъа, Янигбозор туманларида эса 100-102 фоиздан режани ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 33,2 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган. Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 10 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳосилдорлигини ҳар гектаридан қўшимча 20 центнерга кўпайтириш ҳамда 70 центнердан кам бўлмаган миқдорда бошоқли дон ҳосилини олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланганди.

Мазкур топшириққа асосан ғалла парвариши бўйича апрель ойида “Зарбдор 30 кунлик” эълон қилиниб, бир қатор муҳим агротехник тадбирлар амалга оширилди. Бегона ўтларга қарши гербецидлар билан тўлиқ бир марта, “занг” касаллиги ва зараркунандаларга қарши икки марта фунгицидлар билан кимёвий ишлов ўтказилди.

– Мана шундай зафарлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, – дейди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шухрат Тешаев. – Пандемия шароити бўлишига қарамай ғаллани ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда омилкор деҳқон ва фермерлар катта жонбозлик кўрсатди. Бундан жуда хурсандмиз. Ушбу хушхабар қолган барча вилоятларимиздаги ғаллакорларни руҳлантириш шабҳасиз. Соҳа ривожи чорвачилик ва паррандачилик каби кўплаб тармоқларга ҳам ижобий таъсир этиб, гўшт, сут, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл бўлишини таъминлайди.

Мавсум давомида олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди. Жорий йилда Хоразм вилояти ялпи дон ишлаб чиқариш 223,6 минг тонна ёки ҳар гектаридан 67,3 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться