Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Жиззах вилояти тадбиркорларининг муаммоларини ўрганиб чиқди

17.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

13-16 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташриф буюрган ҳудудлар ва тармоқлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси  аъзолари COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазият шароитида вилоят тадбиркорлари ва экспортчиларининг жорий фаолияти билан танишдилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

17.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси республикамиздан мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва мавжуд бозорларда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий тадбикорлик субъектларининг тижорат таклифларини хорижий ҳамкорларга етказиб беришни режалаштирмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили

15.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи кўплаб ёшларни иш билан таъминламоқда

14.04.2020ИқтисодиётМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармонини ижросин таъминлаш мақсадида Сирдар вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли учун савдо ярмаркалари

14.04.2020ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун ҳам деҳқон бозорларида узоқда истиқомат қилувчи аҳоли учун кундалик муҳим ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари уюштирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – энг долзарб масала

11.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, баҳорги агротехник ишларни самарали ташкил қилиб, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хитой элчихонаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига инсонпарварлик ёрдами сифатида тиббиёт маҳсулотларни етказиб берди

10.04.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бугунги кунда пандемия кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.

Банклар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

09.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: об-ҳаводаги ўзгаришлар салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида тавсиялар

09.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмат марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари об-ҳаво 1-даражагача совуқ бўлиши ҳамда айрим туман ва ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилаётганлиги баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига МУРОЖААТИ

09.04.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Азиз миришкор деҳқонлар ва томорқа ер эгалари!

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

08.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг худудий бошқармаларида ҳам коронавирусга қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

04.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларида ҳам ҳар куни профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Расмий баёнот: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмовчилиги бўлмайди

20.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ҳозир мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори барқарорлигини таъминлаш, барча ҳудудлардаги деҳқон бозорлари ва супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нарҳларининг ошиб кетишини олдини олиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига МУРОЖААТИ

20.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бутун дунёда катта таҳдидга айланган коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келди. 

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини иқтисодий баҳолаш мезонларини қўллашни моделлаштириш дастури

13.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 миллион гектардан ортиқ, шу жумладан, 3,2 миллион гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.

​“AgroWorld Uzbekistan – 2020​”: янгилик, тажриба ва ҳамкорлик имконияти​

12.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan – 2020” халқаро кўргазмаси иш бошлади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтди

12.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2020 йил 11-12 март кунлари Тошкентда "AgroWorldUzbekistan" Қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси доирасида Глобал агросаноат форуми бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкиллаштирилган "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш" сессияси очиб берди.

Тошкентда "Ўзбекистон-Нидерландия" агробизнес форуми бўлиб ўтди

11.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда ССПнинг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси томонидан "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасининг “Ball Room” залида "Ўзбекистон-Нидерландия" агробизнес форумини, шунингдек икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан "В2В" форматидаги учрашувини ташкил этилди.

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

10.03.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори