Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бахмал тумани картошкачилик марказига айланмоқда

2020-06-29 | Иқтисодиёт

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 650 гектар майдонда эртаги картошка етиштирилди. Айни пайтда ғалла ҳосили йиғиштириб олинган 300 гектар майдонга кечки картошка экилаётир.

Картошка салқин, сернам тоғолди ҳудудларида яхши ҳосил беради. Бахмал тумани тупроқ, иқлими шароити ҳам ушбу экин учун қулай. Шу боис Республикамизнинг бир қатор тоғли ҳудудлари қаторида ушбу туманини ҳам картошка етиштиришга ихтисослаштириш ишлари олиб борилаётир. 

Тумандаги уруғчиликка ихтисослашган «Азамат Ўктамов» фермер хўжалиги ўтган йили 1 гектар ердан 30 тоннага яқин картошка ҳосили олди. 

– Туман ҳокими қарори билан фермер хўжалигимиз картошка уруғчилигига ихтисослаштирилган, – дейди хўжалик раҳбари Азамат Саримсоқов. – Бу йил уруғлик учун картошканинг «Силвана» навини экканмиз. Бу уруғнинг гектаридан 30-35 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Касалликларга чидамли, агар агротехника талаблари тўлиқ бажарилса, уруғлик беш йилгача ҳосил беради. 

Ўтган йили фермер уруғлик етиштиришдан 100 миллион сўмдан зиёд даромад қилди. Бу йил фермер ўтган йигига қараганда бир ярим баравар кўпроқ даромад олиш учун меҳнат қилаётир. Хўжаликда 2 та доимий, 4 та мавсумий иш ўрни яратилган. 

Тумандаги аҳоли ва фермер хўжаликларида арзон ва сифатли картошка уруғи билан таъминлаш имконияти катта. Шу имконият ҳисобга олиниб, туманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Обид Содиқов номидаги биоорганик кимё илмий-текшириш институтининг ҳужайра технологиялари лабораториясининг «Бахмал» тажриба хўжалиги ташкил этилган. Айни пайтда ушбу тажриба хўжалигида биотехнологик усулда in-vitro шароитида картошка уруғи етиштирилмоқда. 

Президентимизнинг 2020 йил 6 майдаги «Республикада картошка етиштириш кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан туманда картошка уруғчилигини йўлга қўйиш устидаги ишлар кенгайтирилмоқда.

– Шу мақсадда туманда «Ўзмиллийбанк» томонидан илғор хорижий технологияларга асосланган картошкани етиштириш агрокластерни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзагроинспекция»нинг Бахмал туман бўлими бошлиғи С.Муҳаммадиев. – Ушбу лойиҳа бўйича тумандаги Боғишамол, Дехқонобод, Гулбулоқ массивларида жами 1 минг 100 гектар майдонда картошка етиштириш, шундан 800 гектар майдонда картошканинг эртапишар навларини етиштириш мўлжалланмоқда. Айни пайтда «Жиззахкартошкачилик» маркази МЧЖ томонидан 150 тонна картошка уруғи келтирилиб, уруғчилик хўжаликларига тарқатилди.

Лойиҳага асосан Франция, Голландия каби мамлакатлардан евростандарт талабларига мос картошка навларининг элита уруғлари тўғридан тўғри шартномалар асосида сотиб олинади. Шу асосда тумандаги ихтисослашган фермер хўжаликларида 1 минг 200 тонна уруғлик картошка етиштиришга эришилади. 

 

Т.БEКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБEКОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться