Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлиги таъминланмоқда
2020-07-02 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан республика бўйича жами 164 та (шундан 155 таси Global G.A.P., 9 та Organic) экспортёр корхоналарга "Global G.A.P." ва "Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича режа ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 10 та сертификатлар тақдим этилган бўлиб, 135 та корхоналардан зарур ҳужжатлар олиниб, Экспортни рағбатлантириш агентлигига аризалар киритилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги