Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича меморандум имзоланди

2021-08-24 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар.

Мазкур ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳри Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш ва ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик фаолияти йўналишларини ифода этади. Унга кўра Инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, жумладан, янги қурилмалар, материаллар ва технологияларни Олмазор туманда жорий этиш, ўзаро манфаатдор йўналишларда ҳамкорликдаги илмий-тадқиқотлар учун замин яратиш ҳамда туманнинг замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини такомиллаштириш назарда тутилган.

Эндиликда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва унинг доирасида илмий-тадқиқотларни ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий, стартап лойиҳалар танловларини ташкил этиш, ўтказиш, ғолибларни танлаб олиш ишлари амалга оширади, танловга тақдим этилган лойиҳаларни танлов комиссиясига киритади ва вазирлик ҳайъати ҳамда молиявий-иқтисодий экспертизадан муваффақиятли ўтган лойиҳаларини молиялаштириш масаласини кўриб чиқилади.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги ўз навбатида туманда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва жорий этиш мақсадида маҳаллий ҳокимият бюджети ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағ ажратади. Шунингдек, илмий тадқиқотлар натижасида яратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда жойларни белгилайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться