Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди

2021-06-02 | Фан

Бир неча асрлар давомида аниқ ва табиий фанлар Ўзбекистон заминида кенг ривожланиб, Ўрта Осиё ҳудуди дунё интеллектуал маркази бўлиб келган. Юртимиз ҳудудида юзага келган биринчи ва иккинчи Ренессанс даври бутун дунё тан оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди.

Буюк аждодларимизнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттирган ҳолда, ХХ асрнинг 40 йилларидан бошлаб Ўзбекистонда физика фанини ривожлантириш жараёнида нуфузли илмий мактаблар ташкил этилди, уларнинг вакиллари халқаро мукофотларга сазовор бўлди ва хорижий академиялар аъзолари бўлиб сайланди. 

Ҳозирда Физика йўналишидаги илмий ташкилотларда 558 нафар илмий ходим фаолият кўрсатяпти. Шундан, 7 нафари академик, 92 нафари фан доктори, 170 нафари фан номзоди ва фалсафа доктори (PhD) бўлиб, қолган 289 нафари илмий даражага эга бўлмаган ходимлардир.

Физика йўналишидаги илмий ташкилотларда фаолият олиб бораётган илмий ходимлар томонидан 66 та хорижий монография, 86 та маҳаллий монография, Web of Science ва Scopus базаларига кирган илмий журналларда 430 та мақола, халқаро илмий журналларда (WoS ва Scopus базаларига кирган илмий журналлардан ташқари) 320 та илмий мақола, республика журналларида 360 та мақола, халқаро конференцияларда 531 та тезис, республика конференцияларида 314 та тезис чоп эттирилган.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида Физика йўналишида 2017-2020 йиллар давомида умумий қиймати 37 637,7 млн. сўмлик 85 та илмий лойиҳа бажарилган. Шундан, 15 таси 9 203,2 млн. сўмлик амалий лойиҳа, 60 таси 31 479,3 млн. сўмлик фундаментал лойиҳа.

Ҳозирги кунда умумий қиймати 26 263,52 млн. сўмлик 24 та илмий лойиҳа бажарилмоқда.Улардан, 58 таси 10 807,5 млн. сўмлик амалий лойиҳа, 2 таси 4 396,0 млн. сўмлик инновацион лойиҳа, 10 таси 10 468,7 млн. сўмлик халқаро лойиҳа, 1 таси 96,0 млн. сўмлик тажриба-конструкторлик лойиҳасидир.

Шунингдек, Физика йўналишидаги илмий ташкилотларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштириш бўйича «Йўл харита»си тасдиқланди. Физика йўналишидаги илмий ташкилотларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштириш бўйича «Йўл харита»сига асосан лойиҳа қиймати 12,1 млрд. сўмлик жами 20 та ишланмани тижоратлаштириш вазифаси белгиланган. Ҳозирги кунга қадар, 2,43 млрд. сўмлик 6 та ишланма молиялаштирилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қисқа муддатли илмий стажировкаларни юбориш мақсадида ўтказилган саралаш танловлар натижаларига кўра 2018-2019 йилларда 231 нафар ёш олимлар стажировкаларга юборилди. 2020 йилда ўтказилган саралаш танловлар натижаларига кўра 261 нафар ёш олимлар саралаб олинди.

2018 йилда Физика соҳасида фаолият юритаётган 10 нафар ёш олимлар Россия Федерацияси, Латвия, Испания, Италия, АҚШ мамлакатларидаги етакчи хорижий ташкилотларда илмий стажировкалар ўтаб келишлари учун 496,9 млн сўм сарфланган. 2019 йилда физика соҳасидаги 9 нафар ёш олим Беларус Республикаси, Швейцария конфедерацияси ҳамда Бельгия Қироллигидаги етакчи хорижий ташкилотларда илмий стажировкалар ўтаб келишлари учун 528,8 млн сўм миқдордаги маблағ сарфланган.

2020 йилда 16 нафар физика соҳасидаги ёш тадқиқотчилар Россия Федерацияси, Беларус, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Германия, Латвия мамлакатларида илмий стажировка ўташ учун саралаб олинган, улар пандемия шароитини инобатга олган ҳолда хорижий давлатларнинг етакчи илмий ташкилотларига стажировкага юборилиши йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, жорий йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан барча фан йўналишлари шу жумладан, физика фани бўйича стажировкага танлов эълон қилинган. Ҳозирги кунда, тақдим этилган номзодлар тўғрисида маълумотлар умумлаштирилмоқда.

Физика соҳасидаги илмий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2018-2021 йилларда 51 турдаги 5 646,0 минг АҚШ долларлик асбоб-ускуналар бўйича буюртмалар берилган. Бу буюртмалар Фанлар академияси Ядро физикаси институти, Физика-техника институти, Материалшунослик институти, Астрономия институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институтларини жиҳозлашни назарда тутади.

Шундан:16 турдаги 3 863,0 минг АҚШ долларлик асбоб-ускуналар харид қилинди, 25 турдаги 1 303,0 минг АҚШ долларлик асбоб-ускуналар бўйича танлов натижаларига кўра шартномалар тузиш мақсадида музокаралар олиб борилмоқда, 10 турдаги 480,0 минг АҚШ долларлик асбоб-ускуналар бўйича танлов савдолари давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться