Тошкент шаҳрида “Ҳозирги ва истиқболдаги қийинчиликларга қарамай ўзбек компаниялари ўз бизнесини қандай ривожлантириш ва ўстиришлари мумкин” мавзусида “Innovation Day Ташкент-2021” бизнес анжумани бўлиб ўтди. Мазкур тадбир IT Парк томонидан ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Пекос иштирок этди.
Бизнес анжуманда етакчи маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари иштирок этди. Улар Expera, SAP, Consult, ALPE Consulting, EY, IBA Group, Saprun, LeverX, MOLGA Consulting, Streamline Consultingdir. Ушбу компаниялар томонидан маърузалар ташкиллаштирилди.
Анжуман ташкилотчилари таъкидлаганидек, бугунги кунда маҳаллий IT бозорида маҳаллий ва хорижий компаниялар учун кўплаб шарт-шароитлар яратилмоқда ва давлат томонидан қўллаб- қувватланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий IT бозорининг изчил ривожланишига замин яратмоқда.
Мазкур тадбирнинг маҳаллий IT бозор учун муҳимлиги қайд этилиб, нафақат иштирокчилар орасида самарали мулоқот ўрнатишга, бундан ташқари, хорижий IT компаниялар вакилларини Ўзбекистон бозоридаги сўнгги тенденцияси ҳақида маълумотга эга бўлишга имкон беради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги