Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қуролли Кучлар академиясига Франция делегацияси ташриф буюрди
2019-11-07 | Хавфсизлик соҳаси
Франция Қуролли Кучлари делегацияси Францияда ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизими бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.
Қуролли Кучлар академиясида офицер ва профессор-ўқитувчилар иштирокида ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Икки томонлама ишчи учрашувнинг асосий вазифалари ҳарбий кадрларни тайёрлаш, уларнинг малака даражасини ошириш, фавқулодда ҳолатларда жанговар тайёргарлик, муаммоларини ҳал қилишда умум нуқтаи назар ёндошувларини аниқлашдан иборат.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Франциядаги олий ва ўрта ҳарбий таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Франция Saint SYR ҳарбий олий таълим мактабининг 3-курс кичик лейтенанти Лиза Гриффе томонидан ҳарбий мактаб ҳақида тақдимот қўйилди.
—Ҳарбий мактабимизда юқори босқич лейтенантлари академик таълим олишлари учун бирор давлатни танлашлари керак, – дейди Франция Saint SYR ҳарбий олий таълим мактабининг 3-курс кичик лейтенанти Лиза Гриффе. – Мен Ўзбекистонни танладим. Чунки Марказий Осиё давлатлари ичида етакчи мамлакат. Бу ернинг тарихий шаҳарлари, меҳмондўст халқи доим ўзига ром етиб келган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги