Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот хизматлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди

2019-11-18 | Технологиялар

Жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Ахборот хизмати ходимларининг малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Семинар-тренинг машғулотларига Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти Беруний Алимов ва “Ўзбекистонда хорижий тиллар” электрон журнал ва портали директори Гулмира Шукурова таклиф этилди.

Семинар-тренингда илғор хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, ахборотнинг қай даражада муҳим аҳамият касб этиши, ижтимоий аҳамияти, Ахборот хизматлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, учрайдиган стереотиплар, кўп тарқалган хато ва камчиликлар, ахборот хизматларининг ОАВ ва жамоатчилик билан муносабатларида этика-эстетика қоидалари, шунингдек, ахборот хизмати ходимларининг видеокамера олдида ўзини тутиш кўникмалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларига интервью бериш технологияси, ахборот оламида юз бераётган инқирозли вазиятларда ахборот хизматларининг роли ҳақида батафсил сўз юритилди. Бундан ташқари, турли инқирозли вазиятлардан чиқиш йўллари,  ёлғон хабарлар (фейк-ньюс, факт-чек)га қарши курашишда соҳа ходимларининг вазифалари юзасидан баҳс-мунозара юритилди.

Семинар давомида оммавий ахборот воситалари учун тайёрланадиган материлларни визуаллаштириш, уларни тайёрлашда қўшимча маълумотлардан фойдаланиш ва эфирга тақдим этиш юзасидан амалий машғулот ўтказилди.

Жумладан, ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш, ички ишлар органлари фаолиятига доир аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тезкорлик билан аниқ муносабат билдириш, кундалик дайджестлар тайёрлашнинг замонавий усуллари, маҳаллий журналистлар ва хорижий  ОАВ вакиллари билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Баҳс-мунозараларга бой кечган тадбирда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться