Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек – Ҳинд ҳамкорлигидаги «Дўстлик – 2019» тактик ўқувлари бошланди

2019-11-05 | Хавфсизлик соҳаси

4 ноябрь куни Мудофаа вазирлигининг «Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон умумқўшин бўлинмаларининг ҳамкорликдаги «Дўстлик – 2019» тактик ўқув машғулотлари бошланди.

Бу машғулотлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиб, ҳарбий хизматчилар учун тажриба алмашиш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир.

«Чирчиқ» полигонида меҳмонлар ўзбекона урф-одатлар хос равишда тантанали тарзда кутиб олинди. Шундан сўнг меҳмонлар дала-ўқув майдони инфратузилмаси, бу ерда бўлинмалар учун яратилган шароитлар, шахсий таркиб учун ташкил этилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Эслатиб ўтамиз, «Дўстлик – 2019» ҳамкорликдаги тактик ўқувлар жорий йилнинг 13 ноябрига қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться