Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши

2019-11-08 | МДҲ

Тошкентда 7 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари бошлиқлари, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда Аксилтеррор маркази раҳбарлари иштирок этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.Азизов, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси С.Лебедев, МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари бошлиқлари кенгаши раиси А.Бортников халқаро хавфсизликка таҳдидлар, ташқи салбий кучлар таъсири ортиб бораётган бугунги мураккаб даврда кенгаш йиғилиши муҳим аҳамият касб этиши, мавжуд хавф-хатарларга биргаликда қарши туриш умумий ва асосий мақсад экани, бу йўналишдаги ҳамкорлик халқларимиз тинчлигини асраш, ўзаро бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
 
Ўзбекистон ҳукумати, шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан кейинги йилларда МДҲ ҳудудида, айниқса, Марказий Осиёда интеграцион жараёнларни кучайтириш, иқтисодий-ижтимоий соҳадаги муносабатларни яхшилаш билан бирга, хавфсизликни таъминлаш борасида ҳам самарали ташаббуслар илгари сурилаётгани қайд этилди. МДҲга Ўзбекистон раислик қиладиган 2020 йилда айни йўналишда амалга ошириладиган ишлар янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирилди.
 
МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши раиси А.Бортниковнинг таъкидлашича, минтақада хавфсизликни таъминлаш, хусусан, терроризм, гиёҳвандлик ва халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашишда кенгаш фаолияти салмоқли ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Ўтган даврда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари ҳамкорлигида халқаро хавфсизликка таҳдид солаётган жиноятчи гуруҳлар ин қурган 13 та нуқта аниқланиб, 130 нафар жангари қўлга олинган, катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Операциялар чоғида Ўзбекистон фаол иштирок этган.
 
МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишида халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди. Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
 
Йиғилишда МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот берди. Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режаси тақдим қилиниб, томонлар кенгаш иши доирасида ҳар томонлама муносабатларни янада кенгайтириш зарурлигини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг янги, самарали йўналишлари белгилаб олинди.

Манба: ЎзА

Поделиться