Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дастур ижроси

Пискент ва Охангарон туманларини комплекс ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

28.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ва вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Пискент ва Охангарон туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасининг жорий ҳолатини ўрганиш ва уни ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Тошкент вилоятига йўл олди.

Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси топшириқлари ижросининг мониторинги ўтказилди

27.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига бориб, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқларнинг, шунингдек, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан вилоятда олиб борилган ишлари якунида ишлаб чиқилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганди.

Президент: Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ

22.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш борасидаги ишларнинг асосий йўналишлари белгиланди

22.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Андижон ва Наманган вилоятларининг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда ушбу ҳудудларнинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган биринчи даражали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди. 

Тошкент шаҳрида жаҳон стандартлари асосида АЁҚСлар ташкил этилмоқда

21.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларда савдо, маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш шохобчалари, бепул wi-fi зоналари, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС фаолият кўрсатишини ташкил этиш белгиланган.  

Коммунал соҳадаги лойиҳалар ва тарифлар маҳаллий кенгашлар билан келишилади

18.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 сентябрь куни ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Пенсия олувчиларнинг қайси тоифаси асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлар ҳамда зарур кийим-кечак ва пойабзаллар билан бепул таъминланади?

17.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини, Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда шаҳарнинг корхона ва ташкилотларида ишлаган фуқароларни ҳамда 1941-1945 йилларда фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбусларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги 317-сон қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Тимур Ишметовнинг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджети ижросига бағишланган Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги маърузаси

14.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Давлат бюджетининг 2020 йил I ярим йиллиги ижроси юзасидан МАЪРУЗА

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятининг ўсишини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

14.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳудудларнинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган устувор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

Тадеуш Бодио: Ўзбекистон Президенти инқироз шароитида мамлакатни бошқариш қобилиятини намойиш этмоқда

11.09.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ВАРШАВА, 11 сентябрь. /«Дунё» АА/. Варшава университети қошидаги Сиёсатшунослик институтининг Шарқшунослик факультети раҳбари, профессор Т.Бодио илмий-тадқиқот ишлари якуни бўйича «Marshalek» холдинги томонидан чоп этилган "Nowa polityka Wschodnia" ("Янги Шарқ сиёсати") тўпламида "Ўзбекистон: давлат тўлиқ қайта қуриш жараёнида" сарлавҳали мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро рейтинг ва индекслар бўйича навбатдаги вебинар

09.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилишининг 2-баённомаси 5–банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жорий йилнинг 8 сентябрь куни Молия вазирлиги томонидан навбатдаги вебинар ташкиллаштирилди. 

2020 йил январь-август ойларида Давлат бюджети даромадлари

07.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2020 йил январь-август ойларида Давлат бюджети даромадлари 82,9 трлн.сўмни ташкил қилди, шундан 63,5 трлн.сўми солиқ идоралари томонидан назорат қилинадиган тушумларга, ҳамда 14 трлн.сўми божхона идоралари томонидан назорат қилинадиган тушумларга тўғри келади. Давлат бюджетининг бошқа даромадлари 8,4 трлн.сўмни ташкил қилди.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилиши кутилмоқда

06.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2020 йил 4 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди

23.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Халқ Депутатлари Вилоят Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

17.08.2020ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бугун, 17-август куни xалқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Бўстонлиқ туманида туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди

14.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

09.08.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

08.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида республика тадбиркорлари ва экспортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жаҳон бозорларидаги мавжуд конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда маҳаллий экспорт ҳажмини ошириш бўйича чораларни кўриш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларини амалга оширишни муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

05.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.