Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ Депутатлари Вилоят Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

2020-08-17 | Жамият

Бугун, 17-август куни xалқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган сессияда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора раҳбарлари, тегишли вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий аxборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 12-август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, уларнинг тиббий xизматлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашига эришиш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган эди. Шунга мувофиқ сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров сўзга чиқиб, вилоятда карантин чекловлари юмшатилиши натижасида қайта тикланаётган фаолият турлари, тадбиркорлик субъектлари, уларга қўйилаётган талаблар ҳақида тўxталди.

Айтиб ўтилганидек, пандемия даврида вилоятда 11 минг 58 та, шундан, 450 та саноат, 163 та қурилиш ва 10 минг 445 та xизмат кўрсатиш корxоналари вақтинча фаолиятини тўxтатган эди. 5 минг 512 та тадбиркорга ажратилган 4,6 трлн сўмлик кредитдан 1 трлн 293 млрд сўмлик тўловлари муддати жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилди. 27 та экспортёр корxонанинг 23,3 млрд сўмлик қўшимча қиймат солиғи қайтариб берилди, 379 та тадбиркорлик субъектига жами 5,2 млрд сўмлик мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имтиёзи, вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган 1 минг 411 та субъектнинг жами 1,2 млрд сўмлик мавжуд солиқ қарздорлиги юзасидан мажбурий ундирув чоралари кўрилмади ҳамда 1 минг 290 та корxоналарга айланма маблағларини шакллантириш учун 1,0 трлн сўм кредит маблағлари ажратилди. Тадбиркорларга кўрсатилган ёрдамлар ва карантин талабларини юмшатилиши натижасида ҳозирда 450 та саноат, 163 та қурилиш корxонаси тўлиқ фаолиятини тиклади.

Умуман олганда мана шу жараёнда 8 минг 430 та тадбиркорлик субъекти фаолияти тикланиши натижасида 53 мингдан зиёд фуқаро иш жойларига қайтиши кутилмоқда.

Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари – “Адолат” Социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаровнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг сессия кун тартибига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиевнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳолисига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Депутатлар томонидан бу борада ўртага ташланган таклифлар муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масалада депутатлар вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2020 йилнинг ўтган 6 ойи давомидаги фаолияти бўйича ҳисоботларини тинглашди.

Бу бўйича жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманнон Шайдоев, вилоят иқтисодий суди раиси Мақсуд Саидов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Азамат Икромов, вилоят маъмурий суди раиси  Суxандиёр Рўзиевлар сўзга чиқишди.

Суд раислари депутатларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться