Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилиши кутилмоқда

2020-09-06 | Жамият

2020 йил 4 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилишда Адлия вазири Р. Давлетов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Д. Эшнаев, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид, АҚШнинг диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси С.Браунбек, Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия раиси Г.Манчин, Глобал ҳамкорлик институти президенти К.Сайпл ҳамда Бригам Янг университети профессори Э.Кларк иштирок этдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатидан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессиалараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятли – деб таъкидланди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи  ўринбосари А. Саидов.

Қайд этилганидек, лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.

Тадбир давомида Адлия вазири Р. Давлетов томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро норма ва стандартлар, аввало Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт талаблари, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг тавсиялари, шунингдек, Инсонийлик мезонлари бўйича ЕХҲТнинг нормалари инобатга олинганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Адлия вазири Р. Давлетов мазкур қонун лойиҳасидаги янги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, атама ва тушунчалар тубдан қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда улар аниқ ва оддий тилда баён этилиб, “Диний ташкилот”, “миссионерлик, прозелитим”, “диний мазмундаги материаллар” каби тушунчалар очиб берилганлигини таъкидлади.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан сўнг уни такомиллаштиришга қаратилган кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.

Йиғилишда хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистонда охирги тўрт йил давомида виждон эркинлиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилиб, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться