Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дастур ижроси

Барча хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқилади

09.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 январь куни давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гурухи Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

07.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гурухи вазир С.Умурзаков бошчилигида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, у ерда жорий йилги фаолиятнинг истиқболлари ва режалари муҳокама қилинди.

Вазирликнинг тизимли ишини бошқа вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

07.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 6 январь куни Урганч шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида вазирликнинг 2020 йил давомида тизимли ишини бошқа вазирликлар, тармоқ идоралари ва маҳаллий ҳокимиятлар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти “Олтин ҳалқа” концепцияси асосида ривожлантирилади

03.01.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тошкент вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳоли даромадини ошириш мақсадида Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида “Олтин ҳалқа” концепцияси асосида зарур инфратузилма шакллантирилади.  

БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга бўлади

31.12.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2020 йилнинг 1 январидан эътиборан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари 30 кун муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга бўлади. Президентнинг 2019 йил 28 декабрдаги “2019 йил 18 мартдаги “БАА фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5691-сонли Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармонида (№5897) шу ҳақида сўз юритилади.  

Шавкат Мирзиёев: рақамлар эмас, натижа зарур

31.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилди ва 2020 йилдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот анжумани: 2019 йил якунлари ва 2020 йил учун режалар

28.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил 26 декабрь куни Мактабгача таълим вазирлигининг йил якунлари бўйича анжуман бўлиб ўтди. МТВ мутахассислари бажарилган ишлар бўйича ҳисоб бериб, 2020 йилда мактабгача таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича режалари билан ўртоқлашдилар.

Президент янги корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги ва экологик тозалигига алоҳида эътибор қаратди

28.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилишини бориб кўрди. 

ЭЪЛОН

17.12.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эртага, 18 декабрь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

ЭЪЛОН

16.12.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эртага, 17 декабрь соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

16.12.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди

12.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг жорий йилда кутилаётган натижаларини кўриб чиқиш ва 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш вазифаларини белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Трансформация: давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими қай даражада ўзгарди?

12.12.2019ТехнологияларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, СТИР олиш, қарздорлик мавжудлиги ёки судланмаганлик ҳақида маълумот, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.

“Тараққиёт стратегияси” марказида семинар-тренинг ўтказилмоқда

12.12.2019ЖамиятМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

Айни вақтда “Тараққиёт стратегияси” марказида Халқаро Меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги 2019” доирасида “Меҳнат ҳуқуқлари бўйича мулоқот олиб бориш” мавзусида журналистлар ва блогерлар учун семинар-тренинг ўтказилмоқда. 

Давлат активларини самарали бошқариш масалалари муҳокама қилинди

11.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш натижадорлиги ва бу йўналишдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.  

Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳа БМТ томонидан мақулланди

11.12.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг Иккинчи қўмитасида Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди, - деб хабар беради БМТнинг янгиликлар хизмати. 

“5 ташаббус мактабда” фестивалига 6,16 мингдан зиёд видеороликлар facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилди

11.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўқувчи-ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш мақсадида www.facebook.com ижтимоий тармоғида 5tashabbus_maktabda гуруҳи ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

10.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Zagros airlines авиакомпанияси “Теҳрон- Тошкент” йўналишида илк парвозни амалга оширди

09.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Бугун, 9 декабрь Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида илк парвозни амалга оширган «Zagros airlines» авиакомпанияси рейсини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

09.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

92 нафар фуқаро Конституция куни муносабати билан афв этилди