Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пенсия олувчиларнинг қайси тоифаси асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлар ҳамда зарур кийим-кечак ва пойабзаллар билан бепул таъминланади?

2020-09-17 | Жамият

1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини, Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда шаҳарнинг корхона ва ташкилотларида ишлаган фуқароларни ҳамда 1941-1945 йилларда фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбусларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги 317-сон қарори қабул қилинган.

Қарорда, 2018 йил 1 майдан бошлаб 1941 - 1945 йиллардаги уруш фахрийларига, Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда шаҳарнинг корхона ва ташкилотларида ишлаган фуқароларга ҳамда 1941-1945 йилларда фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбусларига бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлар ҳамда зарур кийим-кечак ва пойабзаллар тасдиқланган рўйхат асосида берилиши жорий этилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлар

 

Кийим-кечак ва пойабзаллар

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари сони – 438 нафар (шундан аёллар – 28 нафар), Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари ва ташкилотларида ишлаган ва "Ленинград мудофааси учун" медали билан тақдирланган, шунингдек "Қамалдаги Ленинградда яшаганга" нишони билан тақдирланган шахслар – 23 нафар (шундан аёллар – 21 нафар), фашистларнинг концлагерларида (гетто ва бошқа мажбурий сақлаш жойларида) бўлган шахслар (тутқунлар, шу жумладан болалар) – 49 нафар (шундан аёллар – 37 нафар) пенсия олувчилар рўйхатга олинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Поделиться