Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилояти бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди

2020-08-23 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

“Темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизимларида бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди.

– Бугун ҳудудларимизда ёшлар ва аёллар муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ҳал этиш кун тартибидаги энг асосий масалалардан бири бўлиб қоляпти. Мақсадимиз – инсон  қадр-қимматини жойига қўйиш, – деди давлатимиз раҳбари.

Пандемия даврида Бухоро вилоятига хориждан қайтиб келган 8 минг фуқародан 7 минг нафари иш билан таъминланди. Бандлик масаласи изчиллик билан ҳал этиб борилиши юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда инвестицион лойиҳалар ва экспорт масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, жорий йилда Бухоро вилояти бўйича 571та шундай лойиҳа амалга оширилиш, бу билан 14 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Йил якуни бўйича экспорт ҳажми 184 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Бухоро замини ҳам улкан қурилиш майдонига айланган. Биргина вилоят марказининг ўзида 700 та объект барпо этилмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишлар тўғрисида мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди, уларни ўз вақтида ва самарали бажариш борасида қўшимча топшириқлар берилди.

Йиғилишдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться