Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилишининг 2-баённомаси 5–банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жорий йилнинг 8 сентябрь куни Молия вазирлиги томонидан навбатдаги вебинар ташкиллаштирилди.
Вебинар Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги индекси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси”, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг “Тўғридан-тўғри инвестицияларни тартибга солиш чекловлари индекси” ва INSEAD университети ҳамда Cornell ташкилотининг “Глобал инновасиялар индекси” мавзуларига бағишланди.
Вебинарда маҳаллий ҳокимият органларининг халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашга бириктирилган масъул ходимлари, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Тренинг давомида иштирокчиларга Инновасион ривожланиш вазирлиги, Инвестисия ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникасиялари вазирлиги мутахассислари томонидан юқорида кўрсатилган халқаро индекслар бўйича асосий тушунчалар, индекс методологиялари билан ишлаш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасини халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги аҳамияти, эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган масалалар билан таништирилди.
Мазкур тренинг тақдимотлари иловада келтирилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги