Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имкониятларга эшик очган тарихий мулоқот

2021-07-26 | Сиёсат

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида наинки мамлакатимиз тадбиркорлари, балки бутун халқимиз илк марта йирик миқёсдаги жонли мулоқотнинг гувоҳи бўлди. Давлатимиз раҳбарининг юртимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи барча ишбилармон ҳамюртларимизга янгича руҳ, илҳом, изланишга маънавий мадад бергани тайин.

Аслида, юртимиздаги барча тадбиркорлар бир жойга тўпланса, муҳташам "Ўзбекистон" Халқаро анжуманлар саройидек ўнлаб масканлар ҳам камлик қилиши шубҳасиз. Эътиборга молик жиҳати, мазкур тарихий учрашувга ўта жиддий ва пухта тайёргарлик кўрилиши билан бирга бизнес доира вакилларини анчадан буён ўйлантириб келаётган масалалар батафсил, ҳар томонлама ва кенг қамровли тарзда ўрганилди. Олти соатдан кўпроқ вақт мобайнида ўтказилган жонли мулоқотни ҳар биримиз бир нафасда ОАВ орқали кузатиб, ўзимиз ҳам унда бевосита иштирок этгандек бўлдик.  

 Юртбошимиз мавжуд барча муаммоларни наинки мамлакат раҳбари сифатида, балки оддий тадбиркорлар сафида туриб ифода этгани, уларнинг ечимига мақбул йўл излаганига бутун халқимиз гувоҳ бўлди. Юртимизда тадбиркорлик жадал равнақ топаётгани баробарида оилавий, аёллар, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлидаги амалий қадамлар ўз натижасини кўрсатаётгани жонли мулоқот давомида яна бир карра намоён бўлди.  

 Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларда юрт тарихида илк бор камбағалликни қисқартириш масаласи ўртага ташланган эди. Эндиликда бу долзарб муаммо амалий ташаббуслар воситасида ҳал этилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бутун мамлакатни қамраб олган тадбиркорлар билан илк ушбу учрашув жараёнида ҳам халқимизнинг харид қобилиятини ошириш, мулоқотга кела олмаган ишбилармон ҳамюртларимизнинг ҳам ўйлантираётган муаммоларини тезда ҳал этиш бўйича амалий топшириқлар берилгани барчани мамнун этди.  

 Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Бизнесни молиялаштириш, солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш, ер ажратиш, қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар ва саноат зоналарига инфратузилма етказиб бериш, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб этиш, транспорт-логистика, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштириш каби жиҳатлар шулар жумласидандир. Демакки, барча масалалар ипидан игнасигача пухта ўрганилгани кундек равшан.  

 Учрашув давомида имкониятлар, ресурслар, неъматларга бой жонажон Ўзбекистонимизда ҳатто чиқиндидан ҳам мўмайгина бизнес қилиб даромад топиш, янги иш жойларини яратишга, қанча-қанча одамларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлашга ва шу орқали турмуш шароитини яхшилашга имкон борлигини яна бир карра англадик.  

 Айни пайтда тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, бунда банкларнинг “усти ялтироқ, ичи қалтироқ” муассаса эмас, балки ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиши зарурлиги муҳим эканлиги мамлакат етакчиси томонидан алоҳида таъкидланди. Тадбиркорлик ривожи ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда истиқболли режалар, амалий ишлар белгиланди. Қолаверса, бюджет учун қанча оғир бўлмасин, тадбиркорлар учун солиқ юкини камайтириш, уларни енгиллатиш муҳимлиги қайд этилди. Ортиқча тўланган солиқ эса божхона тўловларида эътиборга олинишига оид ташаббус ижтимоий адолатнинг ёрқин кўринишидир.  

 Ҳа, бугун имкон қадар тадбиркорларга енгилликлар, қўшимча имтиёзлар, қулайликлар яратилмоқда. Жарима ва санкцияларнинг бекор қилинишига катта эътибор қаратилмоқда. Барча рағбатларга яраша эса ҳаққоний биргина оддий талаб - ҳалол ва очиқ фаолият кўрсатишга даъват этмоқда Президентимиз. Ишбилармон ҳамюртларимиз мамлакатнинг энг катта ва ишончли кучи сифатида эътироф этилди.  

 Тадбиркорларга елкадош бўлаётган Республика Савдо-саноат палатасининг фаолияти кўлами ва натижадорлиги тобора ортиши муқаррар. Ушбу тарихий учрашув кўплаб янги бизнес ғоялар, илғор ташаббуслар, янги имкониятлар, корхоналарга, минглаб иш ўринларига, ҳаётимизнинг янада фаровонлашувига, биз мухбирлару ижодкорларга эса янги  мавзулар, материаллар, репортажлар, мақолаларга зўр туртки бериши шубҳасиз.  

Манба: ЎзА

Поделиться