Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш устувор вазифалар сирасига киради

2021-08-24 | Иқтисодиёт

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан ИТБ Бошқарувчиси С.Умурзаков раҳбарлигида ўтказилди.

Йиғилиш давомида анжуманга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди – Ташкилий қўмитанинг тегишли кичик ишчи гуруҳлари раҳбарлари бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот ва турли йўналишларда ташкилий масалаларни ҳал этишнинг бугунги ҳолати ҳақида маълумот бердилар.

Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлаш, ИТБ Гуруҳи ва бошқа ривожланиш ҳамкорлари билан муносабатларни янада чуқурлаштириш нуқтаи назаридан тадбирни юқори ташкилий ва мазмун жиҳатидан юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган барча санитария-эпидемиология тадбирларига риоя этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳал этилиши тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини талаб этувчи бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Уларни муҳокама этиш давомида ўзаро ҳамкорлик алгоритмлари ишлаб чиқилди ва масъул раҳбарларга манзилли кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться