Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швейцария Элчиси билан учрашув

2021-08-24 | Сиёсат

2021 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцариянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Konstantin Obolenskiyni  қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилар экан Вазир Элчини Ўзбекистонда фаолият бошлагани билан табриклади ва унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.
 
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни жадаллаштириш орқали муносабатларни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди.
 
Афғонистондаги мавжуд ҳолатни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги вазият, шу жумладан, Швейцария фуқароларини бу мамлакатдан эвакуация масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться