Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув тўғрисида

2021-08-23 | Сиёсат

2021 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, бўлажак турли даражадаги икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
 
Афғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Т.Ҳакала Ўзбекистон томонига Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари ва бошқа шахсларни Афғонистондан эвакуация қилиш жараёнида ҳар томонлама кўрсатаёган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться