Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

USAID билан ҳамкорлик кенгаймоқда

2021-08-23 | Сиёсат

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев АҚШ элчихонасининг муваққат ишончли вакили Пол Политис ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатимиздаги миссияси директори Микаэла Мередит билан учрашди.

Вазирликда бўлиб ўтган учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Яқинда ўз фаолиятини бошлаган USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш дастури орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмаклашиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши учрашувнинг аҳамиятли қисмига айланди.

Жамшид Хўжаев биринчи навбатда, Пол Политис ҳамда Микаэла Мередитни Ўзбекистондаги янги тайинлов билан қутлади ва уларга муваффақият тилади.

-   АҚШ ҳукуматининг қишлоқ хўжалигига техник ёрдам кўрсатиш, агро-озиқ-овқат тизимларининг ишлаб чиқариш ва сотиш занжирлари салоҳиятини ривожлантириш борасидаги кўмагини жуда қадрлаймиз, -деди вазир. - Биз қишлоқ хўжалигида давлат бошқарувининг замонавий тизимини ва қулай агробизнес муҳитини яратишга интилмоқдамиз ва ҳозирги пайтда биз Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида тарихий ўзгаришлар даврини бошдан кечиряпмиз. Вазирлик Ўзбекистонда агро-озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ асосий ислоҳотларни фаол амалга оширишни бошлаб юборган. Шу нуқтаи назардан, USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш бўйича 18,9 миллион долларга баҳоланган янги лойиҳаси (АДА) биргаликдаги ташаббусларимизни кучайтириш ҳамда аввалги "Қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжири" лойиҳаси ютуқларини кенгайтириш учун қулай имкониятга айланади.

Тадбир давомида USAID Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Ушбу маблағлар қишлоқ аёлларининг ахборот технологиялари борасидаги ва тадбиркорлик кўникмаларини такомиллаштириш, уларга тижорат корхоналарини очиш ва маҳаллий корхоналарга расмий ишга жойлашишларига кўмаклашиш учун тасарруф этилади.

- Ўн йилдан зиёд вақт мобайнида USAID Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий сектори билан юқори қийматли товарларни яратиш мақсадида қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда, - деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит. - Ушбу келишув мамлакатда олиб борилаётган ҳамкорликдаги фаолиятимизни янада мустаҳкамлайди ва ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига чакана савдода, маҳаллий ҳамда халқаро бозорларга чиқишда рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради.

USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва минтақавий савдони ошириш, саломатлик учун жиддий хавф-хатарлар, жумладан, COVID-19 ни бартараф этиш, ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига оқилона ёндашиш салоҳиятини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться