Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Элчиси билан учрашув

2021-08-24 | Сиёсат

2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилар экан, Вазир Элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг серқирра Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.
 
Қайд этилганидек, замонавий босқичда Ўзбекистон ва Германия муносабатлари, олий даражадаги мунтазам ва ўзаро ишончга асосланган мулоқот самараси ўлароқ, кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда. Ҳар икки томоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан ва таълим соҳалардаги конструктив алоқаларни кенгайтиришдан бирдай манфаатдорлиги эътироф этилди.
 
Турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.
 
Германия томони Ўзбекистонга Афғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться