Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчисининг ўринбосари билан учрашув

11.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ Мудофаа вазирининг Ҳинд ва Тинч океанлари минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Рэндал Шрайверни қабул қилди.

Хитой Халқ Республикасининг аграр соҳани ислоҳ қилиш тажрибасини мамлакатимизда қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди

11.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти” мавзусида Ўзбекистон-Хитой халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Хитойнинг очиқлик ислоҳотлари сиёсати 40 йиллиги ва Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистоннинг янгиланган ички ва ташқи сиёсатини илгари суриш тажрибасига бағишланди.

Тошкентда Президент мактаби очилди

10.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюрди.

ХҚХҚ делегацияси билан учрашув

10.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Европа ва Марказий Осиёда Операцион фаолият минтақавий бошқармаси директори Мартин Шюпп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Норвегия ТИВнинг махсус вакили билан учрашув

10.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакатни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзод этиб тайинлаш бўйича махсус вакили Кнут Воллебекни қабул қилди.

Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

10.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йил 10 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг  Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш қўмитаси раиси ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Норвегия ТИВнинг махсус элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

10.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 9 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Норвегия ТИВнинг махсус элчиси Кнут Воллебек билан учрашуви бўлиб ўтди.

АҚШ ҳарбий делегацияси ҳарбий авиация қўмондонлигига ташриф буюрди

10.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

9 сентябрь куни подполковник Бред Хоул бошчилигидаги Америка Қўшма Штатлари ҳарбий авиация делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига ташриф буюрди.

Грузия Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

10.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни табриклади

09.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 65-сессияси ўтказилмоқда

07.09.2019СиёсатМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

7 сентябрь куни вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 65-сессияси ўтказилмоқда.

Бразилия Президентига табрик

07.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Жаир Мессиас Болсонаруни миллий байрам – Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Озарбайжон Элчиси билан учрашув

07.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Озарбайжон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусейн Гулиев билан учрашди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи белгиланди

06.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон – Россия: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда

06.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси парламенти билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думаси ўртасидаги алоқалар бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой Элчиси билан учрашув

06.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзянь Янь билан учрашди.

Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 56-сессиясида Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди

06.09.2019СиёсатМанба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 56-сессияси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа бўйича “Сеул мулоқоти — 2019” халқаро форумида иштирок этди

06.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Жанубий Кореяда ўтказилган “Сеул мулоқоти— 2019” форумида иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси БАА методологияси билан танишди

05.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ҳукумат делегацияси таркибида БАА Рақобатбардошлилик ва статистика масалалари бўйича федерал органида бўлди.